5000 сўм ва 10 000 сўм номиналдаги янги банкноталар 26 августдан муомалага чиқарилади. Марказий банк уларнинг дизайнини эълон қилди. 2013 йил ва 2017 йил намунасидаги банкноталар тўлов қобилиятини йўқотмайди.
Марказий банк янги дизайндаги 5 минг ва 10 минг сўмлик банкноталарни муомалага чиқаришни режалаштирмоқда.
Марказий банк берган маълумотларга кўра, 2021 йилнинг июнь ойи якунлари бўйича йиллик инфляция даражаси май ойида кузатилгани каби 10,9 фоизни ташкил этиб, сўнгги тўрт-беш ойдан бери деярли ўзгаришсиз шаклланмоқда. Шунингдек, жорий йилнинг I ярим йиллигида ялпи ички маҳсулот реал ҳажмда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,2 фоизга ошди.
Марказий банк Бошқарувининг оралиқ йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Январь-июнь ойларида ички валюта бозорида хорижий валютадаги умумий таклиф ҳажми 9,8 млрд долларни ташкил этди. Талаб эса 11,3 млрд долларга етди: компаниялар 9,3 млрд доллар, аҳоли 2 млрд доллар сотиб олди. Бундан ташқари, чет эл валютасини сотиб оладиган корхоналарнинг ўртача ойлик сони кескин ошди.
Ўзбекистон банк тизимидаги муаммоли кредитлар (NPL) улуши 1 июнда 4,7 фоиз ёки 14 трлн сўмга етди, ўтган йил бошида бу кўрсаткич 2,1 фоизни ташкил этган эди. NPL ЎзМБ, «Агробанк», «Ўзсаноатқурилишбанк», Халқ банки, «Қишлоқ қурилиш банк» ва бошқаларда ўсди.
Марказий банк ҳудудлардаги банкларда пластик карталари мавжуд фуқароларга хизмат кўрсатишда кузатилган қоидабузарликлар сабабли 13 та банкка нисбатан жарима санкцияларини эълон қилди.
Марказий банк Бошқарувининг оралиқ йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Маълум қилинишича, май ойида йиллик инфляция даражаси 10,9 фоизни ташкил этиб, апрель (10,7 фоиз) ойига нисбатан бироз тезлашган.
Ўзбекистоннинг расмий захира активлари май ойига нисбатан 1,4 млрд долларга ошган бўлиб, 1 июнь ҳолатига кўра 35,5 млрд доллардан ортиқни ташкил қилмоқда.
14 июндан номинал қиймати 2 000 сўм ва 20 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгилари муомалага чиқарилади. Банкнотлар мавзуси «Буюк Ипак йўли» ва мамлакат ҳудудидаги қадимий Бухоро шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси тарихига бағишланган.
Ўзбекистон Марказий банки 2000 ва 20 000 сўмлик банкноталарни муомалага чиқаради.
Январь-апрель ойларида банкларнинг кассаларига нақд пул тушумлари 75,4 трлн сўмни, чиқим қилинган нақд пуллар эса 73,9 трлн сўмни ташкил этди.
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди. Марказий банкнинг прогнозларига кўра, 2021 йилда ЯИМ ўсиши юқори прогноз чегарасида (5,5%) кутилмоқда.
Апрель ойи бошида Ўзбекистоннинг расмий захира активлари бир ойда 589,1 млн долларга камайиб, 32,6 млрд долларга тушди. Олтин ҳажми ошганига қарамасдан, қимматбаҳо металл нархининг тушиши бунга сабаб бўлди.
Марказий банк Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган 50 минг сўмлик ва 100 минг сўмлик олтин эсдалик тангалари ва сувенирлар тўпламларини чиқарди.
2021 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми деярли 892 млн долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоизга кўп.
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди. Марказий банкнинг базавий прогнозларига кўра, инфляциянинг 2021 йил якуни бўйича 9,0−10,0 фоизгача пасайиши кутилмоқда.
70 фоиз респондентлар 2020 йилда ўз даромадларининг кескин камайганини таъкидлаган бўлса, фақатгина 15 фоизи даромадларининг ошганлигини маълум қилган. 37,4 фоиз респондентлар жамғармаси йўқлигини, шунингдек, 23,6 фоиз респондентлар жамғармалари ўртача 1 ойгача етишини айтишган.
Марказий банк 15 та тижорат банкларига нисбатан санкция эълон қилди. Бунга сабаб ушбу банкларнинг айрим бўлимларида ходимлар асоссиз равишда пластик карталари орқали мижозлар тўловларини қабул қилишдан бош тортгани бўлди.
Марказий банк маълумотига кўра, январда нақд пул айланмаси 32,1 трлн сўмни ташкил этди. Бу ой банк карталарига 15,9 трлн сўмлик маблағлар келиб тушган ҳамда аҳоли томонидан карталаридаги 5,2 трлн сўмлик маблағлар нақдлаштириб олинган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг